Ўзбекистон Қирғизистонга электр энергияси етказиб беради

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб бериш тўғрисида келишиб олган. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлигига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга 2021 йил март ойидан октябр ойигача ва 2022 йил март-апрел ойларида 750 миллион киловатт-соатгача электр энергияси етказиб беради. Бундай чора-тадбирлар Тўктогул сув омборида сув тўплаш ва уни 2021–2023 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига етказиб бериш мақсадида амалга оширилди.

Таъкидланишича, белгиланган йилларда Қирғизистон мос миқдордаги электр энергиясини июн-август ойларида қайтариб беради.

Аввалроқ, Ўзбекистон Қирғизистон Мудофаа вазирлигига ҳарбий вертолёт совға қилади деб хабар берган эдик.

Янгиликлар