Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ёрдам юкида муҳтожлар учун озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечаклар бўлган, деб хабар бермоқда Qalampir «Толибон»нинг маданият бўйича комиссияси раҳбарига таяниб.

Фото: «Газета.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Афғонистонга 1 300 тонна инсонпарварлик ёрдами терим йўл орқали юборилган.

Қайд этилишича, уни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев топширган.

Таъкидланишича, ёрдам юкини ҳаракат номидан Забиҳулло Мужоҳид қабул қилиб олган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Туркияга инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.

 

Янгиликлар