Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

Янгиликлар