Оқолтиндаги тикувчилик корхонаси маҳсулотлари Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинади

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласида 500 минг дона текстиль маҳсулоти ишлаб чиқариладиган «Нафис либослар» тикувчилик корхонаси фаолият бошлади. Бу ҳақда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, корхона 2021 йилдан тўлиқ қувватда ишлайди ва унда йилига 500 минг дона текстиль маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларнинг 60 фоизи Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинади. Таъкидланишича, корхонада ойлик иш хақи ўртача 1 миллион 200 минг сўм бўлиши ҳисоб-китоб қилинмоқда. Ҳозирги вақтда бу ерда 50 нафардан зиёд хотин-қиз иш бошлаган. Умумий ҳисобда 100 та бўш иш ўрни яратиш қўзда туилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида корхона ишчилари билан суҳбатлашган. Шунингдек, хотин-қизларга эътиборни янада кучайтириш, аёл рози бўлса, жамият файзли бўлиши ва ҳамма режаларни амалга ошириш мумкинлигини таъкидлаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тикувчилардан бири Шаҳноза Жўраеванинг айтишича, у корхонада 3 ойдан буён ишлаб келади ва кунига 50—60 та болалар кийимини тикади. Тикувчиларнинг барчаси бир кунда 1500 мингтагача болалар кийимларини тайёрлайди.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ишлаб чиқариш биносида қурилиш ишлари якунланган. Шунингдек, корхонага электр, табиий газ ва сув тармоқлари тортилган. Бундан ташқари, ҳозирда Хитойдан олиб келинган тикув дастгоҳларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Сардобада 500 кишини иш билан таъминловчи текстиль корхонаси иш бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар