Андижонда ўқувчи бузилган кўприкни тузатишни сўраб, ҳокимларга мурожаат қилди — видео

Ижтимоий тармоқларда андижонлик мактаб ўқувчиси Aсака шаҳрининг Aмир Темур кўчасидаги кўприкдан ўтиб, ҳокимларга бузилган кўприкни тиклашни сўраган йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Кадр: Telegram

Видеога кўра, тасвирга олаётган киши кўприк устида ўтиб келаётган тўрт нафар мактаб ўқувчисидан «Йўлдаги носозликлар сизларни қийнаяптими?» дея сўраган. Саволга ўқувчиларидан бири яқинда шу ердан ўтиб кетаётган йўловчилардан бирини машина уриб юборганини айтиб берган.

«Буни қаранг, бузиб қўйганга яраша тўғрилаб қўйиш керак-да. Қачонгача бунақа қилиб юрамиз? Битта ‘алкаш’ машинада келиб қолса, бизни уриб юбормайдими? Кўпчилик бирдан кўприкдан ўтаётганда кимдир сиғмасдан орқага юрса, машина йўлга чиқиб кетса, нима бўлади? Бузганга яраша тўғрилаб қўйсин-да! Бунга қачонгача чидаймиз?» — дейди ўқувчи болалардан бири.

Тасвирни суратга олаётган киши «Бу масалада кимга мурожаат қиласиз?», деган саволга ўқувчи бола «Андижон вилояти ҳокимига ҳам, шаҳар ҳокимига ҳам», деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида «Ўн бир Аҳмад» зиёратгоҳи яқинидан оқиб ўтувчи канал устига қурилиб, декабрь ойида фойдаланишга топширилган кўприк синиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Кейинчалик Жиззахда янги қурилган кўп қаватли уй қулаб тушгани маълум қилинган. Орадан вақт ўтиб, қурилиш вазирининг ўринбосари Козим Тўлаганов Жиззах шаҳрида кўп қаватли бийнолардан бирининг қулаши ҳолати юзасидан қўшимча маълумот берган.

Янгиликлар