Андижонда шу кунга қадар қанча фуқаро карантин ва тиббий назоратга олингани маълум бўлди

Андижон вилоятида шу кунга қадар 105 мингдан ортиқ фуқаро карантин ва тиббий назоратга олинган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаролардан 99 971 нафари уйида ва махсус муассасаларда карантин муддатини ўтаган. Ҳозирги кунда коронавирус инфексиясини юқтирган ҳамда улар билан мулоқотда бўлган 5562 нафар фуқаро 965 та хонадонда карантинга олинган. Улар ҳудудий профилактика инспекторлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғини ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан назорат қилинмоқда.

Шунингдек, савдо масканлари ходимларига ижтимоий масофани сақлаб тиббий ниқобда фаолият юритиши юзасидан кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 15 августдан Ўзбекистонда карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилишини айтиб ўтганди. Шунингдек, 15 августдан кейин карантин чекловларидан қайсилари сақланиб қолиниши маълум қилинди.

Янгиликлар