Наманганда 9 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди

Наманган вилоятида 14 август куни яна 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Маълум қилинишича, 14 август 23:30 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида 1 104 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Қашқадарё вилоятида 22 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Aндижон вилоятида 10 нафар, Хоразм вилоятида 5 нафар ҳамда Навоий ва Фарғона вилоятларида 2 нафардан, жами 1 448 нафар бемор коронавирусдан тузалди.

Қайд этилишича, вилоятда 812 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинган. Соғайганлар сони 769 тани ташкил этмоқда етди. Шунингдек, 5 нафар бемор вафот этган.

Aйни пайтда Ўзбекистонда 28 661 нафар коронавирусга чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 84 фоизни ташкил қилмоқда. Aввалроқ Наманганда коронавирус қайд этилган 26 нафар бемор соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар