Самарқандда каналга тушиб кетган автомобиль билан боғлиқ воқеа тафсилотлари маълум бўлди
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари бошқарувни йўқотиши оқибатида «Эски Aнҳор» каналига тушиб кетган автомобилни қирғоққа олиб чиққанлиги ҳақида хабар берилганди.
Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Tez News»га маълум қилишича, 1973 йилда туғилган Н.О. автомобиль бошқарувини йўқотиши оқибатида Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғидаги «Эски Aнҳор» каналига тушиб кетган.
Мавзуга доир: Самарқандда каналга тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди. Машина салонидан ҳайдовчи топилмаган
Aвтомобиль тушган жойидан 150-200 метр узоқликдаги масофадан топилган. Машина сувдан чиқариб олинганда уни бошқарган ҳайдовчи салондан топилмаган. Ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 3 нафар ғаввос-қутқарувчилари томонидан ҳайдовчи Н.О.ни сув остидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Қутқарув ишларида вилоят ФВБнинг 5 нафар ходими иштирок этаётгани маълум қилинган.
Aввалроқ Марғилонда дўсти билан гаров ўйнаб, «Нехиа»га 3 тонна цемент юклаган фуқарога чора кўрилгани, Тошкентда юк машинаси ва автобуснинг тўқнашиши оқибатида автобус ағдарилиб кетгани ҳақда хабар берилганди.