Андижон туманида «темир дафтар»га киритилганларнинг банк кредити ва иш масалалари ҳал этилди

Андижон вилояти Андижон туманида «темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг банк кредити ва ишга жойлашиш масалалари ҳал этилди. Бу ҳақда туман ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлик матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туман 1-сектор раҳбари Улуғбек Исомиддинов иш режаси бўйича «Чорбоғ» маҳалласига борган.

Фото: Андижон туман ҳокимлик матбуот хизмати

Улуғбек Исомиддинов «темир дафтар» рўйхатига киритилган фуқаролар ҳолидан хабар олган. Уларни «темир дафтар»дан чиқариш бўйича иш ташкил этиб, банк кредити, уй-жой кадастри ва ишга жойлаш каби масалаларини жойида ҳал қилган.

Муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилган. Қолган масалалар кунлик «Йўл харитаси»га туширилган ва назоратга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган 810 минг нафар болага 500 минг сўмдан ёрдам пули берилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда яна 5613 та оила «темир дафтар»га киритилгани, ижтимоий вазияти оғир ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами 47,3 миллион сўм моддий ёрдам ажратилгани ҳамда 18 824 нафар фуқарога 220 минг сўмдан моддий ёрдам пули берилгани маълум қилинганди.