«Ўзлигимизни англамас эканмиз, ҳеч қачон ривожланмаймиз». Шерзод Қудратхўжаев фамилиясини ўзгартирди

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев фамилиясидаги «–ев» қўшимчасидан воз кечди. Бу ҳақда у «Ўзбекистон 24» радиоканали эфирида маълум қилди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

У радиоканалга берган интервьюсида бундан буён унинг шарифи Қудратхўжа деб юритилиши ҳақида маълум қилди.

«Мен ҳозиргина Давлат хизматлари агентлигида ўз ҳуқуқимдан фойдаланиб шуни расмийлаштирдим. Биз ўзлигимизни англамас эканмиз, миллий ғурурни ҳис қилмас эканмиз, ҳеч қачон ривожланмаймиз», – дейди Шерзодхон Қудратхўжа Тожиддин ўғли.

Аввалроқ Шерзод Қудратхўжаев «Коррупция бозорга киришдан бошланади» дегани ва тунги қўнғироқдан кейин Президентнинг Сардоба учун қайғуриши яхши натижа берди, деб айтгани ҳақида хабар берилганди.