Андижонда 3 кишида коронавирус аниқланди

Андижон вилоятида 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 3 нафарга ортиб, 1143 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, касалланиш ҳолатларининг 3 таси Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Андижонда шу кунгача 1096 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Ўлим ҳолатлари 2 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 109 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда жами 228 нафар одам коронавирусдан вафот этган.

Янгиликлар