Бухорода 13 кишида коронавирус аниқланди

Бухоро вилоятида 16 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 13 нафарга ортиб, 1014 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятда касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Бухорода шу кунгача 932 нафар бемор коронавирусдан соғайган. Ўлим ҳолатлари 7 тани ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 август 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35 109 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда жами 228 нафар одам коронавирусдан вафот этган.