Фарғонада коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор соғайди

Фарғона вилоятида 16 август куни соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни салқаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 382 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Бухорода 15 нафар, Aндижон вилоятида 5 нафар статсионар ва уй шароитида даволанаётган, жами 621 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 30 664 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 87 фоизга етди.

Aввалроқ Фарғонада 2 нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар