Ромитанда 7270 нафар аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланади
Бухоро вилояти Ромитан туманида 7270 нафар аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг 7270 нафар аҳолиси суюлтирилган газ билан таъминланади. Соҳа ходимлари кунига 4,2 тонна суюлтирилган газ баллонларини халққа етказмоқда. Туманда август ойи ҳисобида жами 108,5 тонна газ баллонлари етказиб берилган. Ҳудуддаги «Миришкор» МФЙ Пайшанбе қишлоғида истиқомат қилувчи 262 нафар фуқарога 5,2 тонна газ баллонлари тарқатилган.
«Ҳар 30–35 кунда етказилади газ баллонларимиз. Пандемияда ҳаммамиз уйда эдик. Газга бўлган эҳтиёжимиз юқори эди. Шундай мураккаб вазият бўлишига қарамай, газ идораси вакиллари газ баллонларини вақтида бериб, ўрнатиб кетишди», — дейди 77 ёшли отахон Ҳамид Аҳмедов.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда энергия ресурсларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш ишларига қарийб 1,2 млрд доллар сарфланади
Аввалроқ Aндижонда куз-қиш мавсумида электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилиши, Наманган вилояти истеъмолчиларига табиий газ етказиш ҳажми салкам 25 фоизга ҳамда Фарғонада куз-қиш мавсумида электр энергияси ва газ етказиш ҳажми оширилиши хабар қилинган эди.