Ўзбекистон ўтган 7 ойда қанча карам экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 7 ойда 90,8 минг тонна карам экспорт қилган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 15 та хорижий мамлакатларга қиймати 16,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 90,8 минг тонна карам экспорт қилган.

Таъкидланишича, карам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,1 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп карам экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 59,1 минг тонна;
  • Россия – 20,8 минг тонна;
  • Украина – 5,0 минг тонна;
  • Беларусь – 2,8 минг тонна;
  • Қирғиз Р. – 1,9 минг тонна.

2021 йилнинг 7 ойида энг кўп карам экспорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 32,4 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 10,3 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 7,0 минг тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ўтган 7 ойда қанча олма экспорт қилгани маълум бўлди, деб хабар берган эдик.