Фарғона шаҳрида пойтахтдан уй олиб беришини айтиб, эркакни 20 минг долларга «ухлатган» одам ушланди

Фарғона шаҳрида фуқарога 2019 йилда 20 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридан уй олиб беришини айтиб, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Фарғона шаҳрида 9 октябрь куни фуқаро Т.А. Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, танишлари орқали 20 минг доллар эвазига Тошкент шаҳридан қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб беришини айтган. Берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжиларига сафлаб юборганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни П.Ю. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин. Аввалроқ Қўқонда салкам 115 миллион сўмлик матоларни олиб, пулини бермаган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар