Чортоқда 2 минг долларга машина олиб, пулини бермаган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилояти Чортоқ туманида 2 минг долларга машина олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди.
http://tuvillanueva.com/oda791lwln

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, туманда яшовчи фуқаро 1 октябрь куни ИИБга қилган мурожаатида бу ҳақда маълум қилган. Бунга асосан 2019 йил август ойида Чортоқда яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, ўзига тегишли «ВAЗ-21063» русумли автомашинасини 2 минг долларга сотиб олишга келишган. Шунингдек, мазкур шахс автомашинани олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермаган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 10 октябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
http://www.pigeons-france.com/ir9usdbe5f

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада танишининг «Captiva»сини қарзга олиб, машинани бошқасига сотиб юборган шахс ушлангани ҳамда Фарғона шаҳрида фуқаронинг телефонини фойдаланишга олиб, сотиб юборган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.