Уйчида танишидан «Damas» сотиб олиб, уни салкам 7,5 минг долларга «ухлатган» шахс ушланди
Наманган вилояти Уйчи туманида танишидан «Damas» сотиб олиб пулини 3 ой давомида бермай келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Уйчи туманида яшовчи фуқаро 14 августда туман ИИБ га қилган мурожаатида бу ҳақда маълум қилган. Aризасида июнь ойида таниши унинг «Damas» автомашинасини 15 кун ичида пулларини бериш шарти билан 7,3 минг долларга сотиб олишга келишиб, машинани олиб кетгани ва ҳозиргача пулларни бермагани сабабли унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 19 cентябрь куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аввалроқ Тошлоқда салкам 40 миллион сўмлик қорамолларни олиб, пулини тўламаган шахс, Олтиариқда танишидан 41 миллион сўмлик узум сотиб олиб, пулини бермаган фуқаро қўлга олингани хабар қилинган эди.