Фоторепортаж: Самарқанд гарнизонида ватанпарварлик ойлиги бошланди

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Самарқанд гарнизонида «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида ўтказиладиган ватанпарварлик ойлигига старт берилди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, тадбирда Самарқанд вилояти Ватанпарвар ташкилоти, Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши, Қуролли Кучлар фахрийлари, уюшмаган ёшлар ҳамда ўқувчилар иштирок этган. Тадбир давлат мадҳиясини жўр бўлиб ижро этишдан бошланган.

Фото: «Tez News»

Шундан сўнг саф майдонида ҳарбий хизматчилар томонидан саҳналаштирилган «Жалолиддин Мангуберди» образи гавдалантирилган. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари, ҳарбий техника ва ватанпарвар ташкилотининг саф тизиб ўтишлари эса тадбир иштирокчиларида катта таассурот уйғотган.

Фото: «Tez News»

Тадбир сўнгида ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳмонлар, ҳарбий қисмда мавжуд бўлган ҳарбий техникалар, замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий қисм ҳаёти билан яқиндан танишган. Шундан сўнг ҳарбий қисмда ташкил этилган Ватанпарварлик карвони Самарқанд шахрининг олис туманлари бўйлаб йўл олган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Аввалроқ Жиззахда 8 мингдан зиёд фуқаро иштирокида ноанъанавий ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда «Сазаган» полигонида ҳарбий тактик кўргазма бўлиб ўтгани хабар қилинган.