Андижон вилоятида 5 нафар COVID-19 юқтириб олган бемор тузалди

Андижонда 16 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 15 нафар бемор тузалди. Вилоятда коронавирусдан соғайганлар сони 1096 нафарга етди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида 625 нафар, Тошкент вилоятида 216 нафар, Самарқанд вилоятида 31 нафар, Бухоро вилоятида 15 нафар, Қорақалпоғистонда 12 нафар, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Навоий вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар бемор коронавирусдан соғайди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда 30 973 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (87 фоиз) соғайган. 4124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, 16 август куни Ўзбекистонда 628 ҳолатда касаллик қайд этилди, 6 нафар бемор вафот этди. коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 329 (+220) нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар