Aндижонда коронавирусга чалинганлар сони 1148 кишига етди

Aндижон вилоятида 17 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 1148 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1103 нафар бемор соғайган, 2 киши вафот этган. Ҳозирда 43 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 17 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 702 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 31 384 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 4082 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар