Шофирконнинг 2 та маҳалласида эҳтиёжманд оила фарзандларига жами 46,5 миллион сўм пул берилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Искогаре» ва «Чуқурак» маҳалласидаги «темир дафтар»га киритилган оила фарзандларига жами 46 миллион 500 минг сўм пул маблағи берилди. Бу ҳақда Шофиркон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, Президентнинг «Aҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида коронавирус пандемияси даврида ёрдам ва кўмакка муҳтож «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига нақд пул шаклидаги моддий ёрдам кўрсатилган.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Aна шундай амалий тадбирлардан бири туман ҳокими Шукрулло Ҳакимов бошчилигида тумандаги «Искогаре» ва «Чуқурак» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилиб, унда мазкур ҳудудлардан «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларининг ҳар бирига ўқув қуроллари ва мактаб формаси сотиб олишлари учун 500 минг сўмдан бир марталик пул маблағлари берилган.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Искогаре» маҳалласида «темир дафтар»га киритилган камбағал оилалар рўйхатидаги 32 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган аъзоларига жами 30 миллион 500 минг сўм миқдордаги пул маблағлари тақдим этилган. «Чуқурак» маҳалласига эса рўйхатдаги 16 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган аъзоларига жами 16 миллион сўмдан иборат бир марталик пул маблағлари берилган.

Фото: Шофиркон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Қоровулбозорда «темир дафтар»га киритилган 55 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 46,5 млн сўм тарқатилгани ҳақида хабар берилганди.