Қоровулбозорда «темир дафтар»га киритилган 55 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган болаларига 46,5 млн сўм тарқатилди

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида «темир дафтар»га киритилган 55 та оиланинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига жами 46,5 миллион сўм тарқатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, ушбу бир марталик моддий ёрдамни тарқатиш тумандаги мавжуд 4 секторда амалга оширилган. Шундан:

  • 1-сектор ҳудудига қарашли «Тинчлик», «Навбаҳор» маҳаллаcидаги 18 оиланинг 30 нафар аъзоси ҳисобига 15 миллион сўм;
  • 2-сектор ҳудудига қарашли «Бўзачи», «Бўстон» маҳаллаcида яшовчи 20 оиланинг 33 нафар аъзоси ҳисобига 16 миллион 500 минг сўм;
  • 3-сектор ҳудудига қарашли «Имом Бухорий», «Жарқоқ» маҳаллаcида яшовчи 10 оиланинг 19 нафар аъзоси ҳисобига 9 миллион 500 минг сўм;
  • 4-сектор ҳудудига қарашли «Чўлқувар» маҳаллаcида яшовчи 7 оиланинг 11 нафар аъзосига мўлжалланган 5 миллион 500 минг сўм пул маблағлари тарқатилган.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, ушбу пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳамда банк ходимлари томонидан етказиб берилган.

Аввалроқ Марғилон шаҳридаги 22 та маҳаллада, Ғиждувонда 3 мингдан ортиқ, Қўштепа, Ўзбекистон, Нуробод ва Фурқат туманларидаги кам таъминланган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига ёрдам пуллари берилгани эди.