Бухорода янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони маълум қилинди

Бухоро вилоятида 2020 йилнинг 1 октабрь ҳолатига кўра, янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 913 тани ташкил этган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси хабар берди.

Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 167 тага кўпайган.

Энг кўп янги ташкил этилган оилавий корхоналар ҳудудлар кесимида:

  • Бухоро тумани — 185 та
  • Ғиждувон тумани — 132 та
  • Бухоро шаҳри — 104 та
  • Вобкент тумани — 104 та
  • Когон шаҳри — 81 та

Янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

  • Саноат — 251 та
  • Савдо — 227 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 204 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 149 та
  • Бошқа турлар — 48 та.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида сўнгги 9 ойда салкам 250 та, Наманганда 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 400 дан ортиқ оилавий корхона ташкил этилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар