Мурод Назаров дўстлари уни қанчага «ухлатиб» кетганини маълум қилди — видео

Тадбиркор Мурод Назаров дўстлари уни қанчага «ухлатиб» кетганини гапириб берди.

«Мендан бир дўстим 1 ҳафтага, деб 10 минг доллар олган. Кейин умуман йўқ бўлиб кетган. Ҳафа бўлганимда бошқа бир дўстим ўртоқ, ҳафа бўлма у ўзи 10 минг долларлик дўст экан, деган эди. Кейин ҳисоблаб қарасам, кимдир 100 долларга шундай қилган экан. У одам 100 долларлик одам. Лекин охиргиси 560 мингга туширган. Биз бу дўстимизни бебаҳо деб ўйлардик. Лекин ҳамманинг нархи бор экан», — дейди тадбиркор.

Aввалроқ Қўқонда автосалондан «Damas» олиб чиқиб бериш эвазига танишини 5000 долларга «ухлатган» шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Фарғонада «Lacetti»ни ижарага олиб, 12,5 минг долларга сотиб юборган шахс қўлга олингани хабар қилинган.

Бундан иашқари «Straus House» мансабдор шахсларига нисбатан суд ҳукми эълон қилиниб, компания таъсисчиси 9 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Сирдарёдаги қурилиш ишларида 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани маълум бўлганди.

Янгиликлар