Сирдарёда болаларини сувга оқизмоқчи бўлган аёл халқдан кечирим сўради — видео

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида аёл ўзи ва икки фарзандини «Дўстлик» каналига оқизиб, жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар берилган эди. Аёл бу қилмиши учун халқдан кечирим сўради.

Маълумотларга кўра, аёл Сирдарё вилояти, Ширин шаҳри ободонлаштириш бошқармасида ишловчи турмуш ўртоғи телефонига жавоб бермагани учун жаҳли чиққани, рашк устида ножўя гапларни гапирганини айтган. Ҳозирда ҳолат Тошкент вилояти прокуратураси ва вилоят ИИББ томонидан назоратга олинган. Аёлнинг ўзи эса Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган.

«Бутун Ўзбекистон халқига бугундан кейин болаларимни оқ ювиб, оқ тарашга ваъда бераман. Болаларимни сувга ташлаш ниятим йўқ эди. Асабим қўзиб тургани учун оғзимдан ўша фикрлар чиқиб кетган, тан оламан. Узр сўрайман», — дейди аёл.

Аввалроқ Фарғонада бир ёшли фарзандини 1500 долларга сотмоқчи бўлган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Янгиқўрғонда аёл ер талашиб, ўзи ва 2 нафар фарзандини сувга ташлаб ўлдиргани хабар қилинган.

Янгиликлар