Андижонда машинада тескари йўналишда ҳаракатланган тиктокерга чора кўрилди — видео
Андижон шаҳрида 2021 йил январь ойи бошида тиктокер йигит машинани қатнов қисмининг тескари йўналишида бошқараётганини видеога олиб, ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган.
Андижон вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказди. Ушбу қоидабузарликларни содир этган шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига тақдим этилган.
Қоидабузар тикторкернинг автомашинаси вақтинча жарима майдончасига қўйилган. Ушбу ҳайдовчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 2 миллион 230 минг миқдорида жарима тайинланган.
Аввалроқ Тошкентда метро вагони тутқичига осилиб, баланд овозда бақирган йигит иши юзасидан муносабат билдирилганди. Шунингдек, ИИВ тиктокерларнинг масхаромуз ҳаракатлари бўйича ота-оналарни огоҳлантириб, мурожаат қилгани хабар қилинган.