Янги ижтимоий тармоқ юлдузлари: энг машҳур ўзбек TikTok’ерлари рейтинги

Айтиш мумкинки, сўнгги пайтларда энг кўп гапириладиган мавзу TikTok’ерлар бўлди. Нафақат Ўзбекистонда, балки океан ортида ҳам TikTok энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан биридир. Ҳатто ҳукумат даражасида. Бизда эса кимдир TikTok’даги қизларни танқид қилган бўлса, кимлардир у ердаги видеолари учун судланди. Айрим туман ҳокимларининг фарзандлари TikTok’да мақтанса, айрим давлат ташкилотлари TikTok’да расмий саҳифа очди.

Хўш, TikTok ўзи қандай жой? У ерда кимларни кўриш мумкин? Қуйида TikTok’нинг ўзбек сегментидаги 100 мингдан ортиқ обуначиларга эга TikTok’ерлар рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз.

@xusnidd1n, 673 минг обуначи

Рейтингизмизнинг аввалида ўзининг 673 минг обуначиси билан @xusnidd1n фойдаланувчи номи остида ижод қилаётган йигит бормоқда. Кўпчиликка Pepsi компаниясининг реклама роликлари орқали таниш бўлиб улгурган бу йигитнинг видеолари 3,5 миллионта like йиғишга муваффақ бўлган.

@xusnidd1n

Янги йил ?? #xusnidd1n

♬ original sound – ✰ Christmas sounds ✰

@usmanova_parizoda, 573 мингдан ортиқ обуначи

Асосан турли маҳсулотлар рекламасини жойлаб борадиган @usmanova_parizoda номи остидаги блогер рейтингизмининг иккинчи поғонасини 573 мингдан ортиқ фойдаланувчи билан забт этди. Унинг видеолари 4,8 миллиондан ортиқ like тўплашга муваффақ бўлган.

@usmanova__parizoda

♬ original sound – TitoBoi??? – TitoBoi???

@niginaa1_, 548 мингдан ортиқ обуначи

Учинчи ўринда @niginaa1_ номи остидаги блогер турибди. Унинг обуначилари сони 548 мингдан ортиқ бўлиб, у жойлаган видеолар 8,8 миллионта like тўплашга эришган.

@niginaa1__

♬ не корона – vavan

@diyor.wtf, 393,7 мингдан ортиқ обуначи

Асосан ҳажвий қисқа видеороликлар жойлаб борувчи @diyor.wtf номидаги фойдаланувчи эса рейтингимизнинг тўртинчи поғонасини забт этди. Унинг обуначилари сони 393,7 мингдан ортиқ, видеолари эса 12,5 миллиондан ортиқ like тўплашга эришган.

@user292832993838839933

???

♬ оригинальный звук – UG_✔︎

@ozoda_26, 385,5 мингдан ортиқ обуначи

Турли хил пулли конкурслар ташкил қилиши билан машҳур @ozoda_26 номи остидаги қизнинг обуначилари сони 385,5 мингдан ортиқ бўлиб, у рейтингнинг бешинчи ўрнида. Унинг видеолари 6,1 миллионта like йиғишга эришган.

Эслатма: пул ўтказишни сўрайдиган ҳар қандай ўйиндан эҳтиёт бўлинг!

@ozoda_26

Братишка ??#братишкин

♬ Se Acabó la Cuarentena – Jowell & Randy & Kiko El Crazy

@littos, 350 мингдан ортиқ обуначи

Ўзининг турли хил трюклари, спортча чиқишлари билан машҳур бўлган @littos номи остидаги спортчи қиз 350 мингдан ортиқ обуначиси билан олтинчи ўринни забт этди. Айтиш мумкинки, унинг видеороликлари ижтимоий муаммоларни ҳам қамраб олади. Айниқса хотин-қизлар ҳуқуқлари борасидаги сарказмга бой чиқишлари ҳам машҳур. Унинг видеолари 3,5 миллионта lika йиға олган.

@littos

?? Challenge ? #littos #uzbekistan #tashkent #uzbek

♬ Ghostmane Flesh – ?✨Po✨?

Қолган тиктокерларни обуначилари сони бўйича кетма-кетликда тақдим этамиз:

@liil.khuramov – 323 мингдан ортиқ обуначи, 11,4 миллион like;

@1bonamur1 – 311,4 мингдан ортиқ обуначи, 6,3 миллион like;

@diyorik_azimova – 301 мингдан ортиқ обуначи, 11,5 миллион like;

@abrik.eleven – 267 мингдан ортиқ обуначи, 6,7 миллион like;

@anvarzoda – 247,9 мингдан ортиқ обуначи, 7,8 миллион like;

@ozodshukrulloyev – 242,8 мингдан ортиқ обуначи, 3,7 миллион like;

@shaxbozvines – 232,4 мингдан ортиқ обуначи, 2,7 миллион like;

@amirceek01 – 225,6 мингдан ортиқ обуначи, 4,1 миллион like;

@durdon_n – 220 мингдан ортиқ обуначи, 4,1 миллион like;

@dilow707 – 215,8 мингдан ортиқ обуначи, 3,9 миллион like;

@abu_vines – 214 мингдан ортиқ обуначи, 2 миллион like;

@uzbek.auf – 189 мингдан ортиқ обуначи, 7,2 миллион like;

@shaxzodtulayev – 189 мингдан ортиқ обуначи, 2,8 миллион like;

@saidahmad_umarov – 185 мингдан ортиқ обуначи, 3,5 миллион like;

@azodaofficial – 174 мингдан ортиқ обуначи, 2,5 миллион like;

@komolqohhorov1 – 163 мингдан ортиқ обуначи, 4,8 миллион like;

@umidaodilova – 134 мингдан ортиқ обуначи, 4,9 миллион like.

Энди эса видеолари энг кўп like тўплаган тиктокерларнинг ўнталиги билан танишинг:

1. @diyor.wtf – 12,5 миллион;

2. @diyorik_azimova – 11,5 миллион;

3. @liil.khuramov – 11,4 миллион;

4. @niginaa1_ – 8,8 миллион;

5. @anvarzoda – 7,8 миллион;

6. @uzbek.auf – 7,2 миллион;

7. @abrik.eleven – 6,7 миллион;

8. @1bonamur1 – 6,3 миллион;

9. @ozoda_26 – 6,1 миллион;

10. @umidaodilova – 4,9 миллион.