Ўзбекистонда ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳудудларнинг 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳолиси сони маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, республика ҳудудларининг доимий аҳолиси сони қуйидагича ташкил этади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси 1 923,8 минг киши;
  • Андижон – 3 188,2 минг киши;
  • Бухоро – 1 946,9 минг киши;
  • Жиззах – 1 410,6 минг киши;
  • Қашқадарё – 3 334,5 минг киши:
  • Навоий – 1 013,8 минг киши;
  • Наманган – 2 867,4 минг киши;
  • Самарқанд – 3 947,4 минг киши;
  • Сурхондарё – 2 681,0 минг киши;
  • Сирдарё – 861,1 минг киши;
  • Тошкент – 2 994,0 минг киши;
  • Фарғона – 3 819,9 минг киши;
  • Хоразм – 1 893,1 минг киши;
  • Тошкент шаҳри – 2 677,2 минг киши.

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси ўтган йилга нисбатан қанчага кўпайгани малум қилинган эди. Шунигдек, Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам туғилиш ҳолати қайси вилоятларга тўғри келиши ҳамда Ўзбекистонда 2021 йилда қайси ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланиши хабар қилинган.

Янгиликлар