Ўзбекистонда Президент гранти кимларга берилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Президент гранти соҳиби бўлган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендияси тўланади.

Дастур лойиҳасида 2021 йил 1 июнга қадар Президент грантини ажратиш тартиби ишлаб чиқилади ва ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни йиғувчи ягона электрон реестр тузилиши қайд этилган.

Шунингдек, ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилдан талабаларга Президент гранти берилиши маълум қилинган эди.

Янгиликлар