Ўзбекистонда зиёрат туризмида хизмат кўрсатиш тизимлари учун алоҳида тартиблар белгиланди

Ўзбекистонда зиёратчиларга қулайлик яратиш учун «Uzbekistan Airports» ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида янги дастур ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» ахборот хизмати маълум қилди.

Foto: «Airbus»

Маълум қилинишича, дастурда зиёратчиларни ташиш бўйича Ўзбеистоннинг халқаро аэропортларида хорижий авиакомпания ҳаво кемаларининг ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари тарифларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилиниши белгиланган.

Шунингдек, хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемаларига ерда кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари бўйича эълон қилинган тарифларга 30 фоизгача табақалаштирилган чегирма қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:

  • Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларига янги йўналишлар бўйича парвозларни йўлга қўйиш ва уларни ривожлантириш таклифи билан илк бор мурожаат қилган хорижий авиакомпаниялар учун;
  • Ўзбекистоннинг ҳудудий аэропортларига (аэропортларидан) парвозларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларнинг янги йўналишлари учун;
  • мавжуд парвозлар сонидан ташқари шу йўналиш бўйича қўшимча қатновлар учун.

Аввалроқ Тошкентда 2021 йилда туризм соҳасида қанча инвестиция ажратилиши ва Ўзбекистонда 2021 йилда авиа ва темир йўл чипталарига чегирма берилиши маълум қилинган эди. Шунингдек, Ўзбекистонга 2020 йилда қанча турист келгани хабар қилинган.

Янгиликлар