Фарғонада COVID-19’дан соғайганлар сони 306 нафарга етди

Фарғона вилоятида 18 август куни коронавирусга чалинган 2 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 312 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 306 нафари касалликдан соғайган, 1 киши вафот этган. Ҳозирда 5 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 324 нафар, Тошкент вилоятида 87 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Бухоро вилоятида 20 нафар, Сурхондарё вилоятида 8 нафар, Aндижон вилоятида 7 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 18 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 352 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 32 062 фуқаро (88 фоиз) соғайган. Ҳозирда 4048 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар