Хайрулло Бозоров Попдаги 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан танишди (фото)

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Поп туманидаги 100 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Поп тумани «Мафтункор» МФЙ ҳудудида жойлашган давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги «Зарнигор юлдузча» номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти билан танишган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, 25 сотих майдонда 100 ўринга мўлжалланган 3 қаватли ушбу ташкилот биносига сарфланган 1 миллиард сўм маблағ тадбиркорнинг ўз улуши, 2 миллиард сўм банк кредити ҳисобидан йўналтирилган. Очилиш маросими сентябрь ойга режалаштирилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти атрофида 7 та икки қаватли коттедж типидаги меҳмон уйлари, ўтов, тематик ошхона ва дам олиш маскани ҳам барпо этилиш хабарда қайд этилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Наманган ҳокими кунига 2 минг дона шифер ишлаб чиқараётган корхонанинг иш фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Хайрулло Бозоров лойиҳа қиймати 27 миллиард сўм бўлган сув иншоотини бориб кўргани маълум қилинганди.

Янгиликлар