Ўзбекистонга Москвадан 35 нафар шифокор COVID-19’га қарши курашиш учун келади

Москвадан 35 нафар шифокор COVID-19’га қарши курашда ўзбекистонлик ҳамкасабаларига ёрдам бериш мақсадида Тошкентга келади. Бу ҳақда «Мосгорздрав» хабар берди.

Фото «Мосгорздрав»

Таъкидланишича, ёрдам бригадаси таркибида инфекционистлар, анестезиологлар, рентгенологлар, лаборатория диагностлари, пульмонологлар, эпидемиологлар, болалар шифокорлари ва тиббий ҳамширалар бор. Шифокорлар иш бошлаш учун керакли бўлган индивидуал ҳимоя восталари билан таъминланган.

Россиялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасбларига консультатив-диагностик ёрдам бериши, COVID-стaционарларига ташриф буюриши, клиникаларни қайта профиллаштиришга ёрдам бериши, «қизил» ҳудудларда беморларни кўздан кечириши ҳамда шифокорлар учун семинарлар ташкил қилиши режалаштирилган.

Турли мутахассислардан иборат тиббий бригадага Москва шаҳар 67-сонли клиник шифохона хирурги Константин Покровский бошчилик қилади. Гуруҳга аъзо шифокорлар олдин Кавказ ва Тывада ҳамда Қозоғистонда бўлган. Эпидемия бошланганидан буён москвалик шифокорлар Ингушетия, Доғистон, Камчатка, Ханти-Мансийск, Ямал-Ненеск автоном округларида бўлиб, маҳаллий шифокорларга ёрдамга юборилган.

Aввалроқ Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун туркиялик мутахассислар келгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар