Нарпайда пахта мавсуми бошидан буён теримчиларга салкам 27 млрд сўм тарқатилди
Самарқанд вилояти Нарпай туманида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган бир қатор теримчиларга 26 миллиард 940 миллион сўм терим пуллари тарқатилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/10/photo_2020-10-18_11-30-38.jpg)
Фото: Нарпай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Таъкидланишича, Нарпай туман ҳокими ўринбосари Жасурбек Шодиев «Қорасироқ техникаси» (Иттифоқ) ММТПга қарашли фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, йиғим-теримда фаол иштирок этаётган бир қатор теримчиларни туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаган.
Пахта йиғим-терими мавсуми бошидан буён бугунга қадар 26 миллиард 940 миллион сўм терим пуллари тарқатилган. Шундан 12—15 октябрь кунлари 4 миллиард 134 миллион сўм пул маблағлари пахта майдонининг ўзида теримчиларга берилган.
![](https://teznews.uz/wp-content/uploads/2020/10/photo_2020-10-18_11-30-39.jpg)
Фото: Нарпай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввалроқ Қоровулбозорда 37 нафар теримчига ҳоким томонидан совғалар топширилгани ҳақида хабар берилганди.