Ўзбекистонда 2020 йилда қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилда Ўзбекистонда қайси вилоятда энг кўп никоҳ қайд этилганини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йилда мамлакатда салкам 297 минг никоҳ қайд этилиб, республика бўйича энг кўп Сирдарё (10,4 минг), Жиззах (10 минг) Қашқадарё (9,3 минг) ва Сурхондарё (9,3 минг) вилоятларида кузатилган. Шунингдек, энг кам никоҳ тузиш кўрсаткичи Қорақалпоғистон (6 минг), Хоразм (7 минг), Бухоро (8 минг) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (8,2 минг) кузатилган.

Маълум қилинишича, 2020 йилда мамлакатда 28 минг 200 никоҳдан ажрашиш ҳолати қайд этилган. Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш коэффициенти бўйича, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятлари энг юқори кўрсаткичда қайд этилган. Энг кам никоҳдан ажрашганлар коэффициенти эса Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.

Аввалроқ Самарқандда ўтган саккиз ойда 14 мингтадан зиёд никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар