Самарқандда COVID-19’дан соғайганлар сони 1400 кишига яқинлашди

Самарқанд вилоятида 19 август куни коронавирусга чалинган 38 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1555 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1391 нафари касалликдан соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 161 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 184 нафар, Тошкент вилоятида 92 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Aндижон вилоятида 4 нафар, Қорақалпоғистонда 4 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 19 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 36 968 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 32 557 фуқаро соғайган. Ҳозирда 4164 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар