Бухоро туманида 12 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди (видео)

Бухоро тумани ички ишлар бўлимида 12 нафар шахсга фуқаролик паспортлари топширилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, паспорт олган шахслар туман ҳудудида туғилиб-ўсган, бироқ қачонлардир маълум сабабларга кўра мамлакат ҳудудидан чиқиб, қайтган. Ёки қўшни давлатдан кўчиб келган ва узоқ муддатдан бери Ўзбекистонда яшаган. Улар шу пайтгача махсус рухсатнома билан истиқомат қилишган.

Шу ўринда, қонунга кўра ота-онаси Ўзбекистон фуқаролари деб тан олинган болага ҳам шу давлат фуқоролиги берилади.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун ўзбек тилини билиш шарт этиб белгилангани, Ўзбекистонда «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базаси жорий этилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар