Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг судьяси катта ёрдамчиси вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг судьяси катта ёрдамчиси Ўрол Пратов 19 октябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Марҳумнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Ўрол Пратовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади Олий суд хабарида.

Aввалроқ Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкат Шодмонов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Чинозлик Аҳмадбой» устидан ҳукм чиқарган судья Хайриддин Шермуҳамедов коронавирусдан вафот этгани хабар қилинган.

Янгиликлар