Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмонов 15 сентябрь, сешанба куни коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Ўзбекистон Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг судьяси Шавкатжон Шодмоновнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига таъзия билдирган.

Аввалроқ Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси бош врачи, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, академиклар Муҳаббат Aбидова ва Тельман Ражабов ҳамда Жўқорғи Kенгес раиси Муса Ерниязов вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.