Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси ходими коронавирус оқибатида вафот этди

Андижон вилояти Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси ходими Мажидов Облоқул Охунжонович коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақида «Human.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, марҳум 53 ёшда бўлган. Солиқ тизими ташкил этилгандан буён бу тизимда турли лавозимларда ишлаб келган.

Мажидов Облоқул Охунжоновичнинг вафоти муносабати билан жамоаси унинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.

Аввалроқ ФВВ тизимидаги икки нафар ходим коронавирус оқибатида, Қарши прокуратураси ходими пневмониядан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар