Эмомали Раҳмон Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган МДҲ Давлат саммитига муносабат билдирди

Президент  Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Фото: Президент матбот хизмати

Давлат раҳбарлари кенгаши саммитида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга Кенгашнинг бугунги йиғилишини ташкиллаштиргани учун миннатдорчилик айтди:

«Биринчи навбатда, МДҲ давлат Раҳбарлари Кенгаши Раиси – Шавкат Миромонович Мирзиёевга Кенгашнинг бугунги йиғилишини ташкиллаштиргани учун миннатдорчилик исъҳор билдираман. Жуда мураккаб шароитда ўзбек дўстларимиз раислик мақсадларини муваффақиятли амалга ошириб Ҳамдўстлик учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор қарорлар қабул қилишга эришди»

Аввалроқ Ўзбекистоннинг МДҲ ташкилотидаги раислиги якунларига шарҳ берилгани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раиси ўринбосарини қабул қилгани хабар қилинган. Учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Янгиликлар