Фарғонада 2 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Фарғона вилоятида 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 2 нафар бемор тузалди. Вилоятда коронавирусдан соғайганлар 308 нафарга етди.

Ундан ташқари беморларнинг:

  •  424 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 142 нафари Тошкент вилоятида;
  • 79 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 25 нафари Наманган вилоятида;
  • 15 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 13 нафари Хоразм вилоятида;
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Жиззах вилоятида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида COVID-19’дан фориғ бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 19 август ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган 721 нафар бемор тузалди. Мамлакатда жами 32 994 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (88 фоиз) соғайган.