Наманганнинг 69 минг аҳолиси хорижда ишлаётгани маълум қилинди

Халқаро пресс-клубнинг миграцияга бағишланган навбатдаги сони 20 август куни бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик 2 милллиондан ортиқ фуқаро хорижда ишлаётгани қайд этилган. Ушбу фуқаролар меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.

Қайд этилишича, водий кесимида учинчи ўринни Наманган вилояти эгаллаган. Вилоятнинг 69 минг аҳолиси чет элда меҳнат фаоилиятини олиб бормоқда. Шунингдек,

  • Самарқанддан 268 минг;
  • Фарғонадан 247 минг;
  • Қашқадарёдан 178 минг;
  • Сурхондарёдан 164 минг;
  • Хоразмдан 140 минг;
  • Aндижондан 132 минг;
  • Тошкент вилоятидан 102 минг;
  • Тошкент шаҳридан 90 минг;
  • Қорақалпоғистондан 66 минг;
  • Бухородан 88 минг;
  • Жиззахдан 88 минг;
  • Сирдарёдан 57 минг;
  • Навоийдан 25 минг киши хорижда ишламоқда.

Шунингдек, давлатлар кесимида:

  • Россияда 1,5 миллион;
  • Қозоғистонда 240 минг;
  • Кореяда 71 минг:
  • Туркияда 43 минг;
  • БAAда 5 минг ва дунёнинг бошқа давлатларида 120 минг Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Шавкат Мирзиёев хорижда ишлаётган фуқароларга патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача кредитлар ажратиш ҳақида кўрсатма бергани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар