Пешкуда 2020 йилги пахта мавсумида салкам 31 минг тонна ҳосил олинади (фото)

Бухоро вилояти Пешку туманида 2020 йилги пахта мавсумида салкам 31 минг тонна ҳосил олинади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 19 сентябрь, шанба куни тумандаги «Варахша» пахта қабул қилиш масканида 2020 йилги ҳосил учун етиштирилган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган «Ҳосил карвони» тадбири бўлиб ўтган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, баҳорда 8 минг 511 гектар ерга чигит экилган ҳамда жами 30 минг 770 тонна пахта ҳосили олиниши режалаштирилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Туманда пахта йиғим-теримни ташкил этиш мақсадида 205 та отряд шакллантирилган.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга доир:

Аввалроқ Самарқандда 3200 гектар ер майдонидаги пахта ҳосили машинада терилиши ва Ғиждувонда пахта теришга 26 мингдан ортиқ теримчи жалб қилиниши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қоровулбозорда 10 сентябрдан пахта терими бошлангани ҳамда Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани маълум қилинди.

Янгиликлар