Актриса Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, «Дўстлик» ордени соҳиби Клара Жалилова Алимадатовна 2020 йил 20 ноябрь куни 82 ёшида вафот этди. Ушбу маълумотни Маданият вазирлиги ходими «Tez News»га тасдиқлади.

Фото: «Ўзбеккинo»

Актриса ва қўшиқчи Клара Жалилова 1937 йил 8 июлда туғилган. У Тошкент санъат ва маданият институтини тугатган.

Маълумот учун, Клара Жалилова 1955 йилда Ўзбекистон ССР Давлат Филармонияси ҳузуридаги Ўзбек халқ чолғу оркестрининг солисти сифатида тавсия қилинган. 1957 йилда у Ўзбекистон ССРдан Москвада бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивалига юборилган. У ерда лауреат унвонини ва биринчи олтин медални қўлга киритган.

Қўшиқчи ва актриса ўзининг илк дебют фильми — «Мафтунингман» мусиқий комедиясида (1958) бош ролни ижро этган. Фаолияти давомида «Маҳаллада дув-дув гап» (1970), «Чинор остидаги дуэль» (1979), «Келинлар қўзғолони» (1985) каби бир қанча фильмларда роль ижро этган.

Аввалроқ Ёзувчи Эврил Турон 80 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирусдан вафот этгани, коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган Фатҳулла Маъсудов вафот этгани маълум қилинган.

Янгиликлар