100 кун ниқоб тақиш, ирқий тенглик, ЖССТга қайтиш: Байденнинг илк фармонлари

Жо Байден АҚШ президенти бўлганининг биринчи кунида 17 та фармон имзолади, уларнинг бир қатори аввалги президент Дональд Трампнинг қарорларини бекор қилишга қаратилган, деб хабар беради «CNN».

Фото: «EPA»

Байден 20 январь санасида Вашингтонда бўлиб ўтган инаугурация маросимида АҚШнинг 46-президенти сифатида илк нутқини сўзлаган эди. Расман президентликка киришган Байден 17 та фармонга имзо чеккан. Улар қуйидагилар:

  • Байден коронавирусга қарши курашда 100 кун ниқоб тақишни буюрди.
  • АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқишини бекор қилди.
  • Коронавирусга қарши кураш бўйича координатор лавозими яратилди, у Байденга бевосита ҳисобот беради, вакциналар ва тиббий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш ҳамда тарқатиш учун ҳаракатларни назорат қилади.
  • Кўчмас мулкни кўчиришга қўйилган мораторий 31 мартга қадар узайтирилди.
  • Талабалар учун кредитларни тўлашда кечиктириш ва америкаликлар учун федерал талаба кредитлари бўйича фоизлар 30 сентябргача узайтирилди.
  • Қўшма Штатлар Париж иқлим тўғрисидаги битимига қайтади.
  • Канададан АҚШга келувчи Keystone XL нефть қувурининг бир қисмини қуришга берилган рухсатнинг бекор қилинади.
  • Агентликларга Трампнинг атроф-муҳитга оид 100 дан ортиқ қарорларини кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича кўрсатма берилди.
  • Трамп маъмуриятининг 1776-сонли комиссияси бекор қилинди ва агентликларга ирқий тенгликни таъминлаш бўйича ўз ҳаракатларини қайта кўриб чиқиш топширилди.
  • Иш жойларида жинсий камситишнинг олдини оладиган норма сақланиб қолинди.
  • Конгрессда аҳолини рўйхатга олиш ва вакилларни тақсимлашда ўзгариш қилинди.
  • Мамлакатга болалигида келган, аммо фуқаролик рўйхатидан ўтмаган одамларнинг ҳимояси мустаҳкамланади.
  • Қатор мусулмон давлатлари ва Африка мамлакатларидан АҚШга кирувчи фуқароларга қўйилган тақиқ бекор қилинди.
  • Қўшма Штатларда иммиграция назорати кенгайтирилиши бекор қилинди.
  • Чегара деворининг қурилиши, уни молиялаштириш ва фавқулодда вазиятни миллий эълон қилиш таъсири тугатилади.
  • Қўшма Штатларда бошпана олган Либерияликлар учун депортация ва ишлаш учун рухсат бериш муддатлари 2022 йил 30 июнгача узайтирилади.
  • Бюджет бошқармаси директорига норматив назоратни модернизация қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни бекор қилинади.

Бундан ташқари, Девид Норквист «Пентагон»нинг вақтинчалик раҳбари этиб тайинланди ва Дан Смит вақтинча Давлат департаментини бошқаради.

Аввалроқ Байден АҚШни дунё саҳнасидаги «ўйин»га қайта олиб чиқишга ваъда бергани хабар қилинганди.