ЙҲХББ Ўзбекистондаги барча ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати Ўзбекистондаги барча ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида қор ёғиши билан ҳаво кескин совиб кетган. Бошқа ҳудудларда ҳам ҳаво ҳароратининг пасайиши, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

«Шу сабабли, барча ҳайдовчилардан: қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини; газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини; пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини, эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз», дейилади бошқарма хабарида.

Янгиликлар