«Қўлингиздан келса, сиз ҳам устингизда ишланг, танишинг». Мурод Назаров уни «катта одамлар» қўллаб туриши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Таниқли тадбиркор Мурод Назаров уни «катта одамлар» қўллаб туриши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.

Фото: Instagram

«Менинг ортимда ҳеч ким турмайди. Мен етимликда катта бўлганман. Ҳар доим ҳаракат қилганман, тиришганман, устимда ишлаганман. Ҳақиқатдан кўп нарсага эришган, яхши инсонлардан дўстларим кўп ва бу инсонлар билан мени ҳеч ким таништириб қўймаган.

Балки эрталабдан туриб 15–20 километр югурган пайтимда, энг баланд тоғларга чиққан пайтимда, -20 даража совуқда анҳорга тушиб, чўмилган пайтимда, ҳар хил хайрия тадбирларида, ҳар хил мастер класс трейнингларда, спорт соҳаларида танишганман. Чунки бу одамлар ҳам ўз ўзидан кучли бўлиб қолмаган. Улар ҳам ўз устида ишлайди, улар ҳам ҳаракат қилади.

Қўлингиздан келса, сиз ҳам устингизда ишланг, сиз ҳам танишинг дўстларингиз кўп бўлсин. Омадингизни берсин, ишингиз юришсин. Сизнинг ишингиз яхши бўлса, атрофдагиларга ҳам яхши бўлади», — дейди Мурод Назаров.

Аввалроқ тадбиркор дўстлари уни қанчага «ухлатиб» кетганини гапириб берган эди.

«Мендан бир дўстим 1 ҳафтага, деб 10 минг доллар олган. Кейин умуман йўқ бўлиб кетган. Ҳафа бўлганимда бошқа бир дўстим ўртоқ, ҳафа бўлма у ўзи 10 минг долларлик дўст экан, деган эди», — деб таъкидлаган Мурод Назаров.

Янгиликлар