«Уйга бензин сепаман ва ҳаммаси тамом». Қашқадарёда ота ўз болаларига ўлдириш билан таҳдид қилди — видео

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ота икки нафар фарзандини ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар берди.

Кадр: Telegram / @kunuzofficial

Маълум қилинишича, ҳолат  Қарши шаҳри Каманди маҳалласида содир бўлган. Болаларнинг каттаси 12, кичиги 11 ёшда. Нашрга етиб келган видеога кўра, ота икки нафар вояга етмаган ўғилларини ҳақоратлаб, ўлдириш билан қўрқитган.

«Ўлдириб ташлайман, оёқ-қўлларингни синдираман. Мен билан ўлишни хоҳлайсанми? Уйга бензин сепаман ва битта сигарет чекаман, ҳаммаси тамом», деб болаларига таҳдид қилган.

Видеодан оилада эр-хотин ўртасида зиддият келиб чиққанини англаш мумкин. Ота ўғилларини ҳақоратлашдан ташқари уриб, гўёки уларнинг онасига сабоқ бериб қўймоқчи бўлади. Отанинг ушбу ҳаракатидан фарзандлар жабр кўриб, руҳий зарбага учрамоқда.

Шунингдек, болаларнинг чинқириқ овозда додлаши, йиғлашидан аёвсиз калтакланаётгани эшитилган аудио ҳам келиб тушган.

Аввалроқ жасади чамадондан топилган Олий суд ходимининг қотилларига суд ҳукми ўқилгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Андижонда синглиси билан гаплашмасликни тайинлаган акани пичоқлаган йигитга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар